Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар бериш қисқаради
Россия ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар беришга квота 2019 йилда 8 фоизга камаяди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида эълон қилинган тегишли ҳужжатда айтилади.
«2019 йилга хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда вақтинчалик яшаш учун 83 480 та рухсатнома бериш белгиланди. Бу 2018 йилга қараганда 6 880 тага кам», - дейилади ҳужжатга қолдирилган изоҳда.
Квотанинг қисқариши ватандошларни ихтиёрий равишда кўчиришга кўмаклашувчи дастурни амалга ошириш билан боғлиқ.
«Хусусан, 2018 йилнинг саккиз ой мобайнида бу давлат дастури қатнашчиларига уларнинг оила аъзолари билан биргаликда вақтинчалик яшаш учун квотадан ташқари 42 343та рухсатнома бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик депутат Саратов областида ўзбекистонликлар ўлимига сабаб бўлган фожиадан сўнг чақириқ билан чиққанди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026