Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон МХДҚ ИШИДга аъзо бўлган фуқаролар сонини айтди
Фото: AP
Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳи томонида жанговар ҳаракатларда Тожикистоннинг 1899 нафар фуқароси қатнашган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Мансуржон Умаров мамлакат парламенти қуйи палатаси мажлисида маълум қилди.
Аввалроқ, Тожикистон ҳукумати ИШИДга қўшилган фуқаролар сони 1100 кишидан ошмаслигини билдирганди.
Мансуржон Умаровнинг айтишича, Тожикистон фуқаролари Туркия ҳудуди орқали Сурия ва Ироққа боришган, бунда Москва, Бишкек, Дубай ва Боку шаҳарларидан келишган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда жангарилар оилаларининг юзлаб аъзолари Сурия, Ироқ ва Афғонистонда бўлиб турибди. «Муаммо шундаки, ИШИД жангарилари - Тожикистон фуқароларининг ўлимидан сўнг, уларнинг хотинлари ва фарзандлари бу мамлакатларда қолиб, бошқа террорчилик ташкилотлари томонидан «миясига босим ўтказилмоқда», - деди Умаров.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосарининг қўшимча қилишича, Сурия ва Ироқда бўлиб турган 80дан ортиқ фуқаро Тожикистон расмийлари томонидан ватанига қайтарилган. Унинг сўзларига кўра, 1700дан зиёд тожикистонлик жангарилар қидирувга берилди. Расмийлар ҳали Сурия ва Ироқда ўлдирилган тожикистонликлар сони тўғрисида аниқ маълумотга эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Тожикистондан 2012 йилги воқеалар бўйича ҳисобот талаб қилганди.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025