Жаҳон | 20:32 / 19.11.2018
17128
2 дақиқада ўқилади

Улкан тўлқинлар соҳилда жойлашган меҳмонхонанинг балконларини “ювиб кетди” 

Интернетда Испаниянинг Тенерифе курортига ёпирилган кучли шторм видеоси жойлаштирилди.

Видеода ёмон об-ҳаво сабабли юзага келган улкан тўлқинлар соҳил бўйида жойлашган меҳмонхонанинг пастки қаватларидаги балконларга шикаст етказаётганини кўриш мумкин. 

Канар оролларида 18 ноябрда тўлқинлар баландлиги 6 метргача етган. Тенерифе оролидаги Гарачико муниципалитетида соҳил бўйида жойлашган йўллардан бири ёпиб қўйилган. Меҳмонхоналардан бирининг балконлари вайрон бўлгандан кейин у ердан 40 киши эвакуация қилинган.

Валенсия ва Аликантеда ёмон об-ҳаво сабабли хавфлиликнинг энг юқори – “қизил”, Балеар оролларида эса “зарғалдоқ” даражаси киритилган. Канар оролларида метеорологлар об-ҳавонинг яхшиланишини прогноз қилмоқдалар, у ерда хавфлилик даражаси “сариққача” пасайтирилган.

Мавзуга оид