Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Брюсселга ташриф буюради
2018 йилнинг 21-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлади.
ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси «Ўзбекистон – Европа иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида, «Евроиттифоқ – Марказий Осиё» минтақалараро учрашувида иштирок этади.
Бундан ташқари, Брюссель шаҳрида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини, ЕИга раислик қилаётган Австрия ташқи ишлар вазири Карин Княйсел, Бельгия ташқи ишлар вазири Диде Рейндерс ва бошқа расмий шахслар билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
13:09 / 29.11.2025
Брюссель – Украинага: Агар ЕИга кирмоқчи бўлсангиз, коррупционерларни суд қилинг
16:44 / 16.11.2025