Жаҳон | 21:49 / 20.11.2018
13492
2 дақиқада ўқилади

Бэбкок-Рэнч — тўлиқ қуёш энергияси ҳисобига кун кўрувчи экошаҳар 

Фото: babcockranch.com

Бэбкок-Рэнч — тўлиқ қуёш энергияси ҳисобига кун кўрувчи биринчи шаҳар. У Флоридада жойлашган.

Шаҳардаги 20 минг уйнинг бари қуёш панелларидан энергия олади. Шаҳар хизматлари ишчилари кўчаларда электромобилларда ҳаракатланишади. Аҳоли электрон микроавтобуслардан фойдаланади, бу микроавтобуслар автоматик равишда пиёдаларга йўл беради. 

2018 йилнинг январидан шаҳарга одамлар кўчиб кела бошлаган.

АҚШда “қуёшли шаҳар”ни қуришнинг ўзи бўлмаган. Одамлар энергияга сарфланадиган харажатлар ҳаддан ташқари юқори бўлишидан чўчишган эди, лекин уларнинг хавотири асоссиз бўлиб чиқди. 

Шаҳар асосчилари 20 йилда Бэбкок-Рэнч аҳолиси 50 минг кишига етишига умид қилишмоқда. Кўл бўйидаги икки ётоқхонали ва иш кабинетига эга биринчи уй пенсионерлар жуфтлигига 460 минг долларга сотилган. Бироқ шаҳардаги уйларнинг ўртача нархи пастроқ – 180 минг доллардан бошланади. 

Шаҳарча қурилиши собиқ футболчи Сид Китсонга тегишли Kitson & Partners компанияси томонидан олиб борилган. Технологик инфратузилма IBM билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда. 

Мавзуга оид