Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel компанияси газ плиталаридан фойдаланиш йўриқномасини тақдим этади
Газ плиталари ҳар қандай ошхонанинг ажралмас қисмидир. Биз ҳар куни ҳеч қандай техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ҳолда газ плиталарини ишлатамиз ва ушбу қоидабузарликлар қандай оқибатларга олиб келишини ҳеч ўйламаймиз. Турли нохушликларнинг олдини олиш мақсадида Artel компанияси газ плиталаридан фойдаланиш йўриқномасини таклиф этади.
Умумий талаблар
Газ плитасини истеъмолчи томонидан мустақил ўрнатилиши қатъиян тақиқланади. Газ плитаси фақатгина махсус квалификацияга эга мутахассис томонидан ўрнатилиши ва таъмирланиши лозим.

Газ плитаси яхши вентиляцияланадиган хонада ўрнатилиши лозим. Уни ишлатганда дудбурон қўшилган ёки ойна очиқ бўлиши шарт. Уйдан чиқаётганда газ плитасини ҳамда газ қувури кранини ўчиришни унутманг.
Газ сизиб чиқаётганини сезсангиз, зудлик билан газни ўчиринг, хонани шамоллатинг ва газ хизматига мурожаат қилинг. Газ сизиб чиққан хонада олов ёқиш, чекиш, чироқ ёқиш ва электр ускуналардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Олов ёқиш
Олов ёқишдан олдин хонани шамоллатинг ва хонада газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар гугурт ёки газли ёндиргич ёрдамида олов ёқмоқчи бўлсангиз, аввал гугуртни ёқиш, сўнг газ плитасини қўшиш зарур. Электр ёки кремнийли ёндиргич ишлатган ҳолларда аввал учқун олдириб сўнг газ плитасини ёқиш зарур.
Олов ёққанда газ плитаси конфоркаси тўлиқ ёнганлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар конфорканинг бир қисми ёнмай қолса, газ плитасини ўчириб, сўнг такроран ёқиш лозим. Агар духовкада газ ҳидини сезсангиз, олов ёқиш қатъиян тақиқланади. Бу ҳолда духовкани очиб бир неча дақиқа шамоллатиш лозим.
Асосий талаблар

- Ишлатишдан аввал газ плитасининг йўриқномаси ҳамда техник маълумотлари билан танишиб чиқинг.
- Газ қувуридаги босим газ плитасининг техник маълумотлар китобчасида қайд қилинган босимдан ошмаслиги шарт. Газ плиталари 20 мбар босимга эга бўлган табиий газ, ҳамда 30 мбар босимга эга суюлтирилган газ билан ишлашга мўлжалланган.
- Газ баллонлари барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўрнатилган бўлиши шарт. Газ плитасининг газ қувурлари ҳамда суюлтирилган газ баллонларига қўлбола усуллар билан улаш қатъиян ман этилади.
- Электр ускуналари ҳамда ёнувчан моддаларни газ плитасига яқин жойда сақламанг.
- Газ плитасини устки қопқоғини конфоркалар бутунлай совуганидан кейингина ёпиш мумкин.
- Газ плитасини ҳар 6 ойда профилактик кўрикдан ўтказинг.
Қатъиян тақиқланади
- Ишлаётган газ плитасини қаровсиз қолдириш қатъиян тақиқланади.
- Газ плитасидан хонадонни иситиш учун фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
- Газ ускуналари ўрнатилган хонада ухлаш ёки дам олиш қатъиян тақиқланади.

- Газ плитасидан ёш болалар ёки маст ҳолдаги шахсларнинг фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
- Газ сизиб чиқиш манбаини аниқлаш учун оловдан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
- Газ плитасини истеъмолчи томонидан ўрнатилиши, ҳамда таъмирланиши қатъиян тақиқланади.
Газ плитасида носозликлар мавжуд бўлган ҳолда, уларни мустақил равишда таъмирлашга уринманг. Зудлик билан газ хизматига (104) ёки газ плитангизни ишлаб чиқарган корхонанинг сервис марказига мурожаат қилинг.
Юқорида кўрсатилган қоидаларга риоя қилиш сизни нафақат турли хил нохушликлардан сақлайди, балки газ плитангизнинг хизмат муддатини кўп йилларга узайтиради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022