Ўзбекистон | 09:10 / 21.11.2018
5235
1 дақиқада ўқилади

Президент қарори: Ростов-Донда Ўзбекистон бош консулхонаси очилди

Фото: LiveJournal

Президент қарори билан Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқаролари ҳамда юридик шахсларига сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашади.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлигига масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонани консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва меҳнат мигрантлари масалалари бўйича мутахассислар билан тўлдириш вазифаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлаганди.

Мавзуга оид