Жаҳон | 10:04 / 21.11.2018
10892
1 дақиқада ўқилади

Россия «Новичок» бўйича АҚШга тегишли маълумотни КҚТТга топширади

Фото: РИА Новости

Россия Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотга (КҚТТ) «Новичок» асаб-фалажловчи моддасининг ғарбдаги ишланмалари тўғрисида маълумотлар топширади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда Россия Саноат ва савдо вазирлигининг конвенция мажбуриятларини бажариш департаменти директори Виктор Холстов айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, Россия АҚШда «Новичок» номи билан машҳур модда асаб-фалажловчи заҳарли восита сифатида ишлаб чиқарилганига доир барча тасдиқловчи материалларга эга.

Унинг қўшимча қилишича, вазирлик «бу соҳада ишлаб чиқилган барча нарсани таҳлил қилди» ҳамда Америка Қўшма Штатларида 1980-йилларда ишлаб чиқилган «кимёвий моддалар катта миқдори»ни аниқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ март ойида Британиянинг Солсбери шаҳрида «Новичок» асаб-фалажловчи модда ёрдамида заҳарланган Юлия Скрипалнинг қаллиғи «ер юзидан йўқ бўлиб қолганди».

Мавзуга оид