Ўзбекистон | 16:00 / 21.11.2018
31616
2 дақиқада ўқилади

Санъат Умаров суддан енгиллик сўради

Бугун, 21 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни давом этди.

Судда иштирок этган «Kun.uz» мухбири хабар қилишича, судья Ўткир Мамадалиев раислик қилган суд мажлисида Санъат Умаровга сўнгги сўзни айтиш имкони берилган.

У сўнгги сўзида қилган қилмишидан қаттиқ пушаймон экани, яқинда турмуш қургани, рафиқаси айни вақтда ҳомиладорлиги, оилада ягона боқувчи эканини айтиб, жазо тайинлашда суддан енгиллик сўраган.

Шундан сўнг суд маслаҳатлашувга кириб кетган. Бироздан сўнг якуний ҳукм ўқилади.

Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш), 2-қисми «а» ва «з» бандларида ҳамда 241-1 -моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айблаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид