Ўзбекистон қарийб 8 минг афғонистонлик муҳожирни ватанига қайтарди
Афғонистонда юз берган ҳарбий низолар оқибатида Ўзбекистонга жойлаштирилган қарийб 8 минг нафар муҳожир ўз ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази раҳбари Акмал Саидов маълумот берди.
21 ноябрь куни Халқаро-пресс клубда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигига бағишлаган Марказий Осиё халқаро форуми олдидан ташкил этилган пресс-брифингда Акмал Саидов қочоқ ва муҳожирлар масаласида Ўзбекистон фаол бўлишга интилаётгани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги деярли барча афғон муҳожирлари , «тинч йўл билан» Афғонистонга қайтиши учун кўмак берилган.
«Биз ушбу масала бўйича доим амалий ишларни бажариб келмоқдамиз. Айни пайтда 200дан ортиқ БМТ мандатидаги қочоқ мақомини олган муҳожирлар Ўзбекистонда қолган», - дейди Акмал Саидов.
Саидов фуқаролик уруши якунига кўра ватанига қайтарилган тожикистонлик муҳожирлар ҳақида ҳам бироз тўхталиб ўтди.
«Ўзбекистон қочоқ ва муҳожирлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни имзолаган аъзо давлатлардан бири бўлмаса-да, унинг барча мажбуриятларини тўла англаган ҳолда амалга ошириб келмоқда. Аслида Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотининг аъзолигига интилмоқда. Ташкилот биздан Қочоқлар мақоми тўғрисидаги 1951 йилги халқаро Конвенцияни имзолашни, ушбу ҳужжатга илова сифатида 1967 йил қабул қилинган факультатив протоколни қабул қилишни сўраяпти», - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати ҳам Ўзбекистон яқин орада Халқаро миграция ташкилотига қўшилиши ҳақида хабар тарқатганди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024