Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Жанубий Корея КХДР бўйича учрашувлар жадвалини тайёрлади
АҚШ ва Корея Республикаси ишчи гуруҳлари Шимолий Корея атрофидаги вазият бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш учун ҳар ойда икки марта учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда расмий манбаларга асосланиб, «Рёнхап» агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, ишчи гуруҳлар муҳокамаларининг асосий мавзуларидан бирига Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея дипломатик идоралари ишини мувофиқлаштириш айланади. Шунингдек, мамлакатлар вакиллари Корея ярим оролини ядросизлантириш ва Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар ҳақида маълумот алмашишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Корея билан чегарада ўнта қўриқлаш пунктини портлатиб юборгани хабар берилганди.
Шимолий Корея ҳукумати минтақадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича Кореялараро битим доирасида Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсизлантирилган ҳудудда ўнта қўриқлаш пунктини йўқ қилиб ташлаган.