Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания Саудия Арабистонига қурол экспорт қилишни вақтинча тўхтатади
Дания ҳукумати Саудия Арабистонига қурол ва ҳарбий техника экспорт қилиш учун рухсатнома беришни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Андерс Самуэльсенга асосланиб Reuters агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, бу қарор саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими ҳамда Ямандаги мураккаб вазият билан боғлиқ. Самуэльсен ушбу қарор ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинганини айтган.
Аввалроқ бир нечта Европа давлатлари, жумладан ГФР ва Норвегия Саудия Арабистонига қурол етказиб беришни тўхтатишларини билдирганди. 14 ноябрь куни Европа парламенти ЕИ давлатларини Саудия Арабистонига қурол етказиб беришга эмбарго киритишга чақирувчи резолюцияни қабул қилганди.