Жаҳон | 14:10 / 22.11.2018
20960
2 дақиқада ўқилади

ГРУ янги раҳбарининг номи маълум қилинди

Фото: РИА Новости

Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси (ГРУ) бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб вице-адмирал Игорь Костюков тайинланди. Бу ҳақда 22 ноябрь, пайшанба куни, РБК Россия Мудофаа вазирлигига яқин уч манбага таяниб хабар берди.

Бундан аввал Костюков ГРУ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Махсус хизмат раҳбари лавозими 21 ноябрь Игорь Коробов вафот этганидан сўнг бўш қолаётганди.

«Костюков мудофаа вазири буйруғи асосида Коробовнинг касаллиги даврида вазифаларни бажарган. Уни Коробовнинг ўрнига тайинлаш ҳақидаги масала президент қарори билан ҳал қилинади», - дея айтиб ўтган нашрнинг Бош штаб раҳбариятига яқин суҳбатдоши.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратига яқин бўлган манба буни тасдиқлади ва Костюков бошқарма бошлиғи лавозимига энг асосий номзод эканини хабар қилди.

РБК маълумотига кўра, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-дипломатик академиясини тамомлаган Игорь Костюков 1961 йил 21 февралда туғилган. Ҳарбий ўқув муассасасини тугатганидан сўнг, у ҳарбий атташе йўналиши бўйича хизмат қилган, кейин Бош разведка бошқармасида ишлаган, Сурия Араб Республикасидаги ҳарбий амалиётни бевосита бошқаришга жалб этилган. Президент Путиннинг фармони билан Костюковга 2017 йилда Россия Қаҳрамони унвони берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ГРУ бошлиғи Игорь Коробов вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид