Жаҳон | 12:41 / 22.11.2018
22411
1 дақиқада ўқилади

Гватемалада собиқ ҳарбий 5000 йилга қамалди

Фото: AP

Гватемаладаги суд собиқ ҳарбий Сантос Лопес Алонсони 171 кишини ўлдиришда иштирок этгани учун 5000 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Бу муддат 30 йил олдин содир этилган жиноят учун тайинланган.

Суд қарорига кўра, Алонсо 1982 йилда 171 кишининг ўлдирилгани учун масъулдир ҳамда ҳар бир қурбон учун 30 йиллик муддатга озодликдан маҳрум этилади (5130 йил). Яна 30 йил унга бошқа бир эпизод - вояга етмаган шахсни ўғирлаб кетгани ва ўлдиргани учун қўшилди.

Хабар қилинишича, бу шахс мамлакатдаги фуқаролик уруши ва Дос-Эррес қишлоғидаги хунрезликда қатнашган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид