Жамият | 15:00 / 23.11.2018
9963
2 дақиқада ўқилади

Адабиёт дурдоналаридан бир томчи...

“Китобларни ёқиб юбориш оғир жиноят, бироқ дунёда ундан-да оғирроқ жиноят бор, у – китоб ўқимаслик”,  деган эди донишмандлардан бири. Китоб ўқиш инсоннинг маслаҳатчиси, фикрлаш қуроли, ақл қайроғи ва муваффақият калитидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда китобга, уни тарғиб қилишга, ўқиш ва ўқитишга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунга биргина мисол давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон қарори мисолида ҳам кўриш мумкин.

Шу нуқтаи назардан бугунги кунда барча нашриётларда китобхонларга манзур бўладиган, энг сара китобларни нашр этиш йўлида салмоқли ишлар қилинмоқда. Шу жумладан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 44 жилддан иборат мактаб дарсликларида мавжуд бўлган энг сара бадиий адабиётлар  “Хрестоматия”сини янгидан чоп этилгани ҳам сўзимизнинг исботи. Мазкур китоблар кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 44 жилддан иборат мактаб дарсликларида мавжуд бўлган энг сара бадиий адабиётлар  “Хрестоматия”си китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинишига ишончимиз комил . Жаҳон ва ўзбек адибларининг ижодларидан баҳраманд бўлинг! Ўқинг ва завқланинг.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид