Жаҳон | 09:20 / 23.11.2018
8776
1 дақиқада ўқилади

Олимлар Яқин Шарқдаги қадимий цивилизациянинг ҳалокати сабабини аниқлашди

Фото: FIGHTBEGIN/ISTOCK.COM

Замонавий Иордания ҳудудида жойлашган қадимий цивилизациянинг ҳалокатига метеорит сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Science News нашри маълум қилди.

АҚШнинг Альбукерке шаҳридаги Жануби-ғарбий университет олимлари Талл-ал-Ҳаммом шаҳри яқинидаги қадимий жинсларни таҳлил қилиб, бу ҳудудда минераллар кристалланиши бир онда ва юқори ҳарорат сабабли юз берганини аниқлашган. Бундан ташқари, олимлар уйлар пойдеворлари қолдиқларини тадқиқ қилиб, бинолар бир онда вайрон бўлганини аниқлашган.

Олимлар бу маълумотлардан келиб чиқиб, 2,5 минг йиллик цивилизацияни метеорит йўқ қилган, деган хулосага келишган. Метеорит Ер сиртида портлаб, 25 километр диаметрдаги 5 шаҳар ва юздан кўпроқ қишлоқни вайрон қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид