Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда ороллар зилзиладан сўнг бир-бирига яқинлашгани аниқланди
2016 йилда қайд этилган зилзилалар сериясидан сўнг, Янги Зеландиянинг шимолий ва жанубий ороллари бир-бирига яқинлашди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Хусусан, Жанубий оролнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Кейп Кэмпбелл шаҳри Шимолий оролнинг жанубий қирғоғида жойлашган Веллингтонга 35 см.га яқинлашгани хабар қилинмоқда.
Бундан ташқари, таъкидланишича, Кайкоура шаҳри ёнида юз берган 7,8 магнитудали зилзиладан кейин Жанубий оролда денгиз сатҳи тахминан икки метрга тушиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланганди.
Халқаро олимлар гуруҳининг аниқлашича, Шарқий Антарктида остида геотермал энергия манбаси бор, у муз қатлами эришига ҳисса қўшиши мумкин. Иссиқлик келишининг сабаби ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
23:46 / 22.09.2025
Янги Зеландия аҳолиси бир кечада «695 миллиардга» етди
20:17 / 11.08.2025