Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь интернет эркинлигини чеклаш йўлини топди
Беларусда сайтлардаги янгиликларга изоҳ қолдирмоқчи бўлганлардан телефон рақами талаб қилинади. Бу ҳақда TUT.BY хабар бермоқда.
«Кимдир изоҳ қолдирмоқчи бўлади. У хабарини муайян интернет-ресурсга юборади ва телефон рақамини қолдиради. Унга махсус код келади», - дея аниқлик киритди мамлакат ахборот вазири Александр Карлюкевич. Унинг қайд этишича, ҳеч ким инсонга ўз фикрини билдиришга қаршилик кўрсатмайди, бироқ бу мамлакат қонунларига зид бўлмаслиги керак.
Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартишлар 2018 йилнинг 1 декабридан кучга киради. Янгиликларга кўра, интернет-ресурслар фойдаланувчилар шахсий маълумотларини тўплаши мумкин бўлади: фамилияси, исми, отасининг исми, жинси, туғилган санаси ва жойи, электрон почта манзили ҳамда эълон қилинадиган вақт ҳақидаги ахборот, шунингдек, фойдаланувчининг абонент қурилмалари ҳақидаги идентификация маълумотлари (МАС-манзил, ички ва ташқи IP-манзиллар).
Ресурс эгалари ушбу маълумотни сақлаши ва уларни прокуратура, суд ҳамда бошқа назорат органлари талабига биноан тақдим этишлари шарт.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
01:03 / 27.11.2020