Жамият | 13:18 / 24.11.2018
10584
1 дақиқада ўқилади

Таппи ёқиб ухлаган хонадонда уч киши исдан захарланган

Жорий йилнинг 22 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи С.Ш. (аёл) уйида исиниш мақсадида тезак ёқиб, ухлаб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бунинг оқибатида ундан сизиб чиққан ис газидан ўзи, бирга яшовчи бир ёшли ўғли ҳамда бирга яшовчи овсини заҳарланиб, касалхонага ётқизилганлар.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда олти киши ис газидан заҳарланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид