Жаҳон | 10:10 / 25.11.2018
13644
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда автоҳалокат оқибатида 30 киши каналда чўкиб кетди
Ҳиндистоннинг Карнатака штатида автобуснинг каналга тушиб кетиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 24 ноябрда NDTV телеканали хабар берди.
Воқеа Бангалор шаҳридан 105 км узоқликда юз берган. Автобус йўл четидаги каналга тушиб кетиб, эшик томони билан сув тубига шўнғиган. Шу сабабли аксарият йўловчилар автобусдан чиқиб кета олишмаган. 4 кишигина омон қолган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган. Ҳалок бўлганлар орасида 5 бола ҳам бўлган.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024