Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияни Интерполдан чиқариб туриш таклиф қилинди
Hermitage Capital фонди асосчиси Уильям Браудер Канада ҳукуматига Россиянинг Интерполга аъзолигини тўхтатиб туриш ташаббуси билан чиқишини сўраб мурожаат қилди. У бу ҳақда CBC телеканалига маълум қилди.
Россияда сиртдан озодликдан маҳрум қилинган Браудернинг айтишича, Интерполнинг таъсис ҳужжатида ташкилот уставини бузган давлатларнинг аъзолигини тўхтатиб туриш ҳақидаги модда мавжуд. Браудернинг таъкидлашича, Москванинг уни ҳибсга олиш ҳақидаги сўрови «сиёсий тусда» бўлиб, бу Интерпол қоидаларига мос келмайди.
19 ноябрь куни Россия бош прокуратураси аудитор Сергей Магнитский Браудернинг буйруғи билан ўлдирилганини билдирди.
«Магнитский ва Браудернинг бошқа жиноий шериклари алюминий аралашмали кимёвий моддалар ёрдамида заҳарланган бўлиши мумкин», — дейилади бош прокуратура баёнотида.
Россияда Браудер 2013 йилда солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича сиртдан тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ишда шунингдек, фонд юристи Сергей Магнитский ҳам иштирок этганлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
20:23 / 17.04.2026
Humans асосчиси қидирувга берилди
13:32 / 17.04.2026