Лавров: «Киевнинг ғарбдаги ҳомийларини Украина ҳукуматини тийиб қўйишга чақирамиз»
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Керч бўғозида рўй берган ҳодисани Киевнинг «аниқ фитнаси», деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Лавровнинг сўзларига кўра, Украина халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузди ва бўғоз ҳудудида кемалар ҳаракати учун хавф туғдирди. «Қоидабузарлик содир бўлди, боз устига, бу жуда хавфли усуллар билан юзага келди - тор бўғозда манёвр қилиш, албатта, бу сувларда кемаларнинг нормал ҳаракати учун хавф ва таҳдидлар уйғотди», - дея маълум қилди Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилишини Киевнинг вазиятдан «чиқишга бўлган» уриниши, дея атади. «Яхши биласизларки, ҳарбий ҳолатни эълон қилиш жараёни бошланди, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов бу сайловлар ўз вақтида ўтказилмаслигини англатишини айтди», - дея қайд этиб ўтди Лавров.
Шунингдек, у Ғарб давлатларини Киевни зиддиятни кучайтиришдан тийиб туришга чақирди. «Биз Киевнинг ғарбдаги ҳомийларини ҳозирги ҳарбий жазавада Украинадаги келгуси сайловлар ва бошқа ҳодисалар муносабати билан сиёсий очко йиғишга уринаётганларни тийиб қўйишга қатъий чақирамиз», - деди Лавров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияга талаб қўйганди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан гўёки ушбу давлат чегарасини бузгани учун қўлга олинган Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларидаги денгизчиларни қайтаришни талаб қилди.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024