Жаҳон | 20:51 / 26.11.2018
8920
1 дақиқада ўқилади

Лужникида Москвадаги биринчи осма арқонли йўл очилди

Фото: Москва мерининг расмий сайти

Россия пойтахтида биринчи осма арқон йўли очилди. У Воробьёви гори тепалиги ва "Лужники" олимпия мажмуасини бир-бири билан боғлайди. 

Унинг очилиш маросимида сўзга чиққан Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, "Лужники" томоша майдончасига етиб келиш учун 20 дақиқа керак бўлади. Арқон йўли орқали эса бунга атиги беш дақиқа кетади.

Фото: Москва мерининг расмий сайти

Осма арқон йўли орқали бир томонга ўтиш 400 рубль бўлиб, дам олиш кунлари 100 рублга қимматроқ бўлади. Бирданига ҳар икки томонга чипта олиш арзонроққа тушади: иш кунлари— 700 рубль, дам олиш кунлари — 800 рубль. Бундан ташқари, қатор тоифалардаги фуқаролар учун имтиёзли тарифлар жорий этилган.

Фото: Москва мерининг расмий сайти
Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид