Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда суғурта компанияларига шахсий изқуварларни ёллашга рухсат берилди
Швейцария аҳолиси 25 ноябрдаги референдумда миллий қонунчиликнинг халқаро қонунчиликдан устуворлигидан воз кечиш, суғурта компаниялари ижтимоий тўловларнинг қонунийлигини текшириш учун хусусий изқуварлар ёллаш ва сигирларининг шохларини арралаб ташлашни давом эттириш учун овоз беришди.
Референдумга учта қонунчилик ташаббуси қўйилган. Швейцария халқ партиясининг “Ўзга судьялар ўрнига швейцар ҳуқуқи” деб номланган таклифи Швейцария конституциясида мамлакатнинг ҳуқуқий суверенитети ва миллий қонунчиликнинг халқаро қонунлардан устуворлигини мустаҳкамлашни кўзда тутган. Бу таклифга қарши чиққанлар, у қабул қилинса, камида 600 та халқаро келишувга футур етишини айтишган. Натижада бу таклифга 65 фоиздан кўпроқ аҳоли қарши овоз берган.
“Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг устуворлиги ҳақида”ги иккинчи ташаббус сигир ва бошқа ҳайвонларнинг шохини арралашни тақиқлаш, чунки бу чорванинг соғлиғига таъсир қилишига тааллуқли бўлган. Бу ташаббус ҳам аҳоли орасида қўллаб-қувватланмаган.
Учинчи масала “Швейцария Конфедерациясининг ижтимоий таъминот соҳасидаги асосий қонунлари ҳақида”ги федерал қонунга тузатмалар киритиш билан боғлиқ бўлиб, гап ижтимоий суғурталаш компанияларига инсон ижтимоий тўловларни тўғри олаётгани ёки фирибгарлик амалга ошираётганини текшириш учун хусусий изқуварларни ёллаш ҳуқуқи берилиши ҳақида кетган. Ушбу таклифга қарши чиқувчилар тузатманинг қабул қилиниши шахсий ҳаётга аралашувни англатишини айтганлар, бироқ амалда детективлар фаолиятига маълум чекловлар қўйилган. Ушбу ташаббусни 65 фоиз аҳоли қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026