Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистонга қанча электр энергияси экспорт қилгани айтилди
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга қарийб 1,5 миллиард кВт/с. электр энергияси экспорт қилди. «Барки точик» корхонаси раисининг биринчи ўринбосари Маҳмадумар Асозода хабарига кўра, ушбу даврда Ўзбекистонга 1 млрд 480 млн кВт/с. тожик электр энергияси ҳар бир киловатт учун 2 АҚШ центи нархида экспорт қилинган, дея хабар беради Авеста.
«Барки точик» вакилининг сўзларига кўра, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб қўшни Ўзбекистонга электр энергияси экспорти ички эҳтиёжларни қондириш мақсадида тўхтатилди.
«Тожикистондаги мониторинг ва эрта огоҳлантириш» ҳисоботида таъкидланишича, шу йилнинг сентябрь ойида ўзбек истеъмолчилари қарийб 182 млн кВт/с тожик электр энергиясини олишди. Бу рақам шу йилнинг август ойи ҳажми билан таққослаганда 200 млн кВт/с.га камроқ.
Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни босқичма-босқич қисқартириш июль ойидаги энг юқори ҳажмдан (417 млн кВт/с) кейин рўй берди.
Бундан олдин Ўзбекистон жорий йилнинг апрелидан бошлаб ҳар ойда 110-120 млн киловатт-соат тожик электр энергиясини олган.
Тожикистон икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларга биноан, жорий йил давомида Ўзбекистонга камида 1,5 млрд кВт/с. электр энергияси етказиб бериши керак эди. Ҳар бир киловатт нархи 2 АҚШ центига тенг бўлиши лозим.
Сентябрь ойида Афғонистонга ҳам электр энергияси экспорти ҳажми камайди - аввалги ойлардаги 200 миллион кВт/с.дан сентябрь ойидаги 158 млн кВт/с.гача.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026