Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Неъматов ЕХҲТ инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори билан учрашди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Ингибьёрг Солрун Гисладоттир билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида турли йўналишлардаги Ўзбекистон ва ДИИҲБ ҳамкорлиги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ингибьёрг Солрун Гисладоттир Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумига таклиф қилингани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва форум ишида иштирокидан олган таассуротлари тўғрисида сўзлаб берди.
Унинг сўзларига қараганда, мазкур форум Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳукуматлараро ва нодавлат ташкилотлари билан кенгаяётган ҳамкорлигининг ёрқин далили ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга жаҳон ҳамжамиятининг тобора ортиб бораётган қизиқишининг тасдиғи бўлди.
ДИИҲБ директори 2017-2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларни юқори баҳолади. Унинг қайд этишича, «ҳужжат кенг қамровли бўлиб, мамлакат ҳаётнинг барча соҳаларида тубдан ўзгаришларни назарда тутади, шунингдек, ЕХҲТнинг мақсадларига тўлиқ мос келади».
Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Музокараларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор иштирок этди.
Мавзуга оид
21:07 / 08.12.2025
Ўзбекистон ЕХҲТни ирқчилик ва ксенофобияга қарши курашишга чақирди
09:46 / 17.10.2025
ЕХҲТ раиси Гуржистонда митингда қатнашгани учун жаримага тортилди
13:01 / 25.07.2025
ЕХҲТ давлатлари украинларнинг РФда қийноққа солингани юзасидан тергов ўтказишни талаб қилди
09:54 / 23.07.2025