Жаҳон | 00:42 / 27.11.2018
10993
1 дақиқада ўқилади

Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди 

Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Microsoft Corp. компаниясининг капиталлашуви 26 ноябрдаги савдолар вақтида АҚШ ва дунёнинг энг қимматбаҳо компанияси Apple’нинг бозор қийматидан ошиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Савдоларга кўра, Microsoft акциялари 2,04 фоизга қимматлашган, бу орада Apple’ники 0,5 фоизга арзонлашган. 23 ноябрь, жума куни савдолар ёпилиши вақтида Microsoft капиталлашуви 791,19 млрд долларни, Apple’ники 817,58 млрд долларни ташкил қилганди.

Бозор қиймати 1 трлн доллардан кўпроққа етган Apple октябрь охиридан смартфонлар савдоси ўсиши секинлашиши хавотири остида 20 фоизга арзонлашиб кетди. 

Мавзуга оид