Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия - Эстония чегараси яқинида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Фото: mke.ee
Печора туманида чегарани кесиб ўтишга уринган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари чегарачилар томонидан қўлга олинди.
Россия ФХХнинг Псков области бўйича чегара бошқармаси ходимлари Печора туманида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга қаратилган навбатдаги уринишни йўққа чиқардилар. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар тарқатди.
Россия - Эстония давлат чегарасидан бир ярим километр масофада чегарачилар Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишган. Ушланганларнинг сўзларига кўра, улар Россия Федерациясига иш қидириб келишган, аммо кейинчалик Европа иттифоқи давлатларида ноқонуний равишда иш топишга қарор қилишди. Ўткинчи автомобиллар ёрдамида улар Сиромятино аҳоли пунктигача етиб боришди, у ерда чегарачилар томонидан қўлга олиндилар.
Чет элликлар содир этилган қоидабузарликнинг барча тафсилотларини аниқлаштириш ва тегишли процессуал қарор қабул қилиш мақсадида 48 соатга қўлга олинди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026