Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йили Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистонда Транспорт вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Президент имзолаган тегишли фармонда айтилади.
Маълум қилинишича, Президент 2019 йил 15 январга қадар транспорт соҳаси фаолиятини тартибга солувчи ва комплекснинг барча масалалари билан шуғулланувчи масъулиятли орган - Транспорт вазирлигини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлашга фармон берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев автомобиль транспорти соҳасига бағишланган йиғилиш ўтказганди. Унда давлат раҳбари “Ўзавтотранс” агентлиги томонидан транспорт соҳасини ривожлантиришни комплекс кўриб чиқиш борасида давлат сиёсатини юритиш тизими ҳанузгача йўлга қўйилмагани сабабли автомобиль, темир йўллар ва ҳаво йўллари, метро ва дарё транспорти ишини ўзаро мувофиқлаштирувчи, бу борада ягона сиёсат юритувчи давлат органини ташкил этиш зарурлигини айтганди.
Мавзуга оид
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
18:08 / 24.12.2025
Қишки таътил олдидан қўшимча авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025