Ўзбекистон | 21:30 / 28.11.2018
32198
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф доирасида шу пайтгача бажарилган ишларни таҳлил қилиш, барча соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган устувор йўналишлар ва долзарб вазифаларни белгилаб олиш режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 15 ноябрь куни мамлакат ҳудудларига сафарларининг навбатдаги босқичини бошлаган, биринчи сафар Қорақалпоғистон Республикасига бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид