Жамият | 14:22 / 28.11.2018
12034
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги боғчада юз берган ёнғин сабаби аниқланди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Л.Ю. (аёл) томонидан ижарага олинган, ҳозирда “Фортуна Чилд” номли хусусий болалар боғчасида ёнғин содир бўлган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида боғчанинг 2-қаватига ўрнатилган кондиционер ва унинг атрофида 5 кв.м. майдонида девор қоғоз қопламаси ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. 

Ёнғин 2-қаватга ўрнатилган кондиционерни ёқиб қаровсиз қолдирилиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги боғчада ёнғин юз бергани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид