Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Афғонистонга қачон келиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг The Washington Post газетасига берган интервьюсида хабар қилишича, тез орада Афғонистондаги Америка қўшинларига ташриф буюриши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳатто рождествога (25 декабрь) қадар содир бўлиши мумкин.
«Мен буни ўз вақтида амалга ошираман», - дея маълум қилди Трамп.
Нашрнинг қайд этишича, бу АҚШ амалдаги президентининг Афғонистонга илк сафарига айланади.
АҚШ Афғонистондаги можарода қарийб 20 йилдан бери иштирок этмоқда, бироқ Трамп ўз президентлиги даврининг икки йили давомида ҳали бирон марта ҳам у ерга бормади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп нега «қайноқ нуқталар»га сафар қилмоқчи экани ошкор бўлганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026