Жаҳон | 19:56 / 28.11.2018
15777
1 дақиқада ўқилади

Украинада президент сайловлари ўтадиган сана маълум бўлди 

Фото: Украина Олий Радаси Матбуот хизмати

Украина президенти сайловлари мамлакатда ҳарбий вазият киритилишигача режалаштирилгандек, 2019 йил 31 март куни бўлиб ўтади. 
  
Олий рада раиси Андрей Парубий сайловлар ўтказиладиган санани белгилаш бўйича қарорни имзолаган.  

Олий рада қарор учун 26 ноябрда, ҳарбий вазият киритилиши бўйича овоз беришдан кейин овоз берган.

Украина президенти Пётр Порошенко сайловолди кампаниясининг белгиланган муддатларда бошланишига тўсқинлик қилмаслик мақсадида ҳарбий вазият муддатини 60 кундан 30 кунгача қисқартиришга қарор қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид