Жаҳон | 14:30 / 29.11.2018
14169
1 дақиқада ўқилади

Германия «Шимолий оқим - 2» ва Керч бўғозидаги вазиятни аралаштирмасликка чақирди

Фото: Aксель Шмидт/РИА «Новости»

Германия иқтисодиёт вазири Петер Альтмайернинг маълум қилишича, мамлакатининг «Шимолий оқим - 2» газ қувури лойиҳасига бўлган садоқати Керч бўғозидаги вазиятни юмшатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Альтмайердан Германиянинг Россиядан Европага Украинани четлаб ўтган ҳолда газ қувури қуриш устида ишлашга розилиги, Россия-Украина муносабатларидаги кескинликни камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга путур етказаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ сўрашди.

«Бу иккита алоҳида масала», - дея таъкидлаб ўтди вазир.

Шунингдек, у Керч бўғозидаги ҳодисадан кейин қўлга олинган украиналик денгизчиларни озод қилишга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия билан кенг миқёсли уруш хавфи ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид