ОАВ: Азов денгизидаги ҳодиса Россия фойдасига ишламайди
Керч бўғозидаги ҳодиса туфайли Россия президенти Владимир Путин Европа ва АҚШ ички можаролар билан бўлинган бир пайтда, «Ғарбнинг Украина томонида қолиш бўйича мустаҳкам қарорини» текшириб кўриши мумкин. Бу ҳақда The Japan Times ёзмоқда.
Шунга қарамай, Азов денгизидаги кескинлик Москванинг Вашингтон билан яқинлашув имкониятларини йўққа чиқариши ҳам эҳтимолга яқин, дейилади материалда. Бундай ҳолда, Украина Россия билан қарама-қаршиликдан «дипломатик устунликка» эга бўлади. Хусусан, европалик дипломатлар Москва ҳаракатларини қоралашди, АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли эса вазият кескинлашганида Москва айбдор эканини билдирди.
Аргентинадаги G-20 саммити арафасида Керч бўғозидаги воқеа Россиянинг фойдасига ишламайди, дея ёзади газета. Таҳлилчилар Россияга қарши янги санкциялар жорий этилишини кутишмоқда.
25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.
Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко НАТОни Азов денгизига кемалар жўнатишга чақирганди.
Мавзуга оид
21:05
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30