Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Россияни таслим этди
Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси давом этмоқда.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, мамлакат терма жамоаси 5-раундда Россия термасини 3-1 ҳисобида таслим этди.
Нодирбек Абдусатторов (2560) биринчи доскада Андрей Есипенко (2609) билан дуранг ўйнади. Нодирбек Ёқуббоев (2549) иккинчи доскада Дмитрий Цойни (2429) таслим этди. Жавоҳир Синдоров (2513) Стефан Погосян (2381) билан дуранг қайд этди. Шамсиддин Воҳидов (2456) тўртинчи доскада Володар Мурзинга (2340) ҳеч қандай имконият қолдирмади.

29 ноябрь куни Олимпиадада дам олиш куни, 30 ноябрда эса 6- ва 7-турлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар ўртасидаги шахмат олимпиадаси 4-раундида АҚШга мағлуб бўлганди.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
11:13 / 21.08.2025