Жаҳон | 22:15 / 29.11.2018
6878
1 дақиқада ўқилади

Вашадзе Грузия президенти сайловлари натижаларини тан олмади

Foto: Sputnik

Грузия президенти лавозимига мухолифат номзоди Григол Вашадзе Грузияда ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмаслигини айтди.

29 ноябрда Грузия марказий сайлов комиссияси мамлакатда ўтган президент сайловларининг 2-тури натижаларини эълон қилди. Уларга кўра, мустақил номзод Саломе Зурабишвили 59,52 фоиз овоз билан сайловларда ғалаба қозонган, Вашадзе эса 40,48 фоиз овоз билан мағлуб бўлган.

“Биз бу сайловлар ва уларнинг натижаларини тан олмаймиз. Бизда президент йўқ”, деб айтган Вашадзе тарафдорлари йиғилишида.

У бўлиб ўтган сайловларни “жиноий майнабозчилик” деб атаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид