Президент автомобиль йўллари бўйича янги қарорни имзолади

Фото: KUN.UZ
Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарор билан автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги устувор вазифалар белгиланди.
Шунингдек, эндиликда йўл қурилишини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун етакчи хорижий консалтинг компаниялари жалб этилади. Хусусан, Инвестициялар бўйича давлат қўмита 2018 йил 30 декабргача Германия тажрибасини ўрганган ҳолда хорижий консультант иштирокини таъминлайди.
Ушбу Ривожлантириш стратегияси автомобил йўллари соҳасига замонавий стандартлар ва технологияларни жорий этиш, 2020-2040 йилларда йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқишга йўналтирилади.
Ҳукумат автомобиль йўллари соҳасида замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш, автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларини лойиҳалашда немис компаниялари – “OBERMEYER Panen+Beraten GmbH”, “Lahmeyer Internetional GmbH”, “Lomb Ingenieurgesellschaft mbH”, “INROS LACKNER SE” ва бошқалар билан ҳамкорлик ўрнатиш учун ишчи гуруҳ ташкил этади.
Қарор билан Автомобиль йўллари давлат қўмитасига 2019 йил 10 февралгача автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.
Молия вазирлиги автомобиль йўллари соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этиш чора-тадбирларини кўради.
2019 йилдан бошлаб йўл хўжалигида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишни кўзда тутадиган тартиб босқичма-босқич жорий этилади.
Шунингдек, қарор билан 2018-2019 йилларда йўл қурилиши соҳасида илғор хорижий услубларни жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
“Йўл харитаси” доирасида 2019 йилда Ўзбекистоннинг Халқаро муҳандислар-консультантлар федерациясига (FIDIC) кириши бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантириш билан қайси компания шуғулланиши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
-
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Ўзбекистон | 19:00
-
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади

11:20 / 27.03.2025
Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

15:26 / 01.02.2025