15:36 / 01.12.2018
24603

Керч бўғозида иккита кема тўқнашиб кетди

Фото: REUTERS

Керч бўғозида манёврлар вақтида юз берган тўқнашув оқибатида иккита кемага зарар етди. Бу ҳақда FleetMon хабар қилмоқда.

Кемалар ҳаракатланишини реал вақт режимида кузатиб борувчи сайт маълумотларига кўра, Lady Maria (Того байроғи остида) юк кемасининг манёвр қилиши давомида унинг винти Azov Concord (Мальта байроғи остида) юк кемаси лангар занжирига кириб қолган. Ҳодиса 30 ноябрь куни содир бўлган.

Таъкидланишича, ҳар икки кема ҳам Констанциядан Азов денгизидаги Россия ва Украина портларига йўл олаётган бўлган ҳамда бўғоз орқали транзитни кутишган. Тўқнашув натижасида Lady Maria винтига зарар етди, Azov Concord, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, лангар занжирини йўқотиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Қора денгиздаги ҳодисада ҳарбийлари иштирок этганини тан олганди.

Top