Жаҳон | 14:25 / 01.12.2018
9143
1 дақиқада ўқилади

Трамп Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръатлари пасайгани ҳақида маълум қилди

Фото: REUTERS/Andres Martinez Casares

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар божлари туфайли Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръатлари пасайиб кетган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Хитой Халқ Республикаси АҚШнинг божлари туфайли «жуда қийин ҳолатда қолган».

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Пекинга қарши божларни янада кучайтиришни хоҳламаяпти.

Трампнинг қайд этишича, ҳозирги вақтда АҚШ иқтисодиёти Хитойга қараганда «анча каттароққа айланди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой етакчиси Си Цзиньпинни савдо келишмовчиликларида вазминликка чақирганди.

Абэ Трамп ва Си Цзиньпинга АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги савдо баҳслари бутун жаҳон иқтисодиёти учун жиддий таҳдид эканини маълум қилган. Япония бош вазири G20 саммитида савдо келишмовчиликларини ҳал қилишда етакчиларни конструктив ёндашувга эга бўлишга чақирди.

Мавзуга оид