Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда профессионал медиаторлар реестри шакллантирилади
Адлия вазирининг буйруғи билан Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, профессионал медиатор — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс ҳисобланади. Профессионал медиаторлар реестри — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан юритиладиган профессионал медиаторлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ягона маълумотлар базаси.
Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритилиши профессионал медиаторнинг мақомини расмий тасдиғи ҳисобланади ҳамда профессионал медиатор тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш ва бу ҳақда тегишли билдиришнома бериш орқали амалга оширилади. Реестрни юритишда профессионал медиаторнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш учун тўлов ундирилмайди. Реестр ҳар чоракда камида бир марта янгиланиши керак.
Шахс махсус ўқув курсидан ўтгандан сўнг тегишли шаклда Реестрга киритиш ҳақидаги ариза билан доимий яшаш жойидаги ҳудудий адлия органига мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: паспорт нусхаси; тўлдирилган сўровнома; махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси. Ҳужжатлар тегишли ҳудудий адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади. Ҳудудий адлия органи 15 иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, у Реестрга киритилади. Реестрга киритиш ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Реестрда профессионал медиаторлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: профессионал медиаторга берилган тартиб рақам; Реестрга киритилган сана; профессионал медиаторнинг фамилияси, исми, отасининг исми; профессионал медиаторнинг жойлашган ери ва алоқа боғлашга доир маълумотлари (телефон рақами, электрон манзили); профессионал медиатор ихтисослашган медиация соҳаси; профессионал медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил ҳақидаги маълумотлар; махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат реквизитлари; Реестрдан чиқарилган сана; қўшимча маълумотлар.
Профессионал медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин: Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза берганда; вафот этганда; доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда; бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра; Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан бири юзага келганда.
Мавзуга оид
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
08:36 / 18.02.2026
Ўзбекистонда тан олинадиган аккредитация ташкилотлари реестри юритилади
11:54 / 16.02.2026
Озиқ-овқат хавфсизлиги назорати янгиланади: операторлар реестри юритилади
15:43 / 24.12.2025