Қатар ОПЕКни тарк этишга қарор қилди
Қатар Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотини (ОПЕК) тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда 3 декабрда Қатар энергетика вазири Саъд бин Шрида ал-Каъбий маълум қилди.
“Қатар 2019 йил 1 январдан ОПЕКдан чиқишга қарор қилди, бу ҳақда ташкилотни душанба (3 декабрь) куни хабардор қилади”, деб айтган вазир.
Вазирнинг тушунтиришича, Қатар ташкилотни эътиборини табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқаришга қаратишга қарор қилгани сабабли тарк этмоқда.
Яқин Шарқ давлати суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 77 млн тоннадан 110 млн тоннагача оширмоқчи.
Шу билан бирга Доҳада барча халқаро келишувлар бажарилиши давом этиши, ОПЕКни тарк этиш қарори фақатгина иқтисодий характерга эгалиги ва ташкилотнинг қолган аъзолари билан келишмовчилик натижаси ҳисобланмаслиги айтилган.
Ҳозирда ОПЕКга Ангола, Жазоир, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Кувайт, Конго, Қатар, Ливия, БАА, Нигерия, Саудия Арабистони, Эквадор ва Экваториал Гвинея аъзо ҳисобланади. ОПЕК давлатлари дунёдаги нефть захираларининг тахминан учдан икки қисмини назорат қилади. Дунёда олинувчи 45 фоиз нефть ва 50 фоиз экспорт шу давлатлар ҳисобига тўғри келади.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
09:10 / 03.10.2024