Жамият | 11:29 / 03.12.2018
18465
1 дақиқада ўқилади

Коллеж ўқувчилари бўлган қизлар талончилик қилишди

2018 йилнинг 1 декабрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида фуқаро Н.Э. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 30 ноябрь куни 2 номаълум қиз “Ойбек” МФЙда унинг бирга яшовчи 7 ёшли қизининг қулоғидаги бир жуфт зиракларини ечиб, олиб кетганликларини маълум қилган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зафаробод туман Иқтисод касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчилари Д.Ж. ва М.И. исмли қизлар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид