Жаҳон | 12:57 / 03.12.2018
32855
2 дақиқада ўқилади

Россияда энг юқори иш ҳақи қайси ҳудудларда берилиши маълум бўлди

Фото: NEWSru

Россия минтақалари орасида иш ҳақи даражаси бўйича Ямал-Ненец мухтор округи, Чукотка ва Ненец мухтор округи етакчи ҳисобланади. Бу ҳақда РИА Рейтинг агентлигининг тадқиқотида айтилади, у РИА Новости’да эълон қилинди.

Ямал-Ненец мухтор округида 100 минг рублдан юқори иш ҳақига эга ишчилар улуши 27 фоизни ташкил этади; иш ҳақи 15 минг рублдан кам бўлганлар улуши 1,5 фоизга баҳоланмоқда. Чукоткада ишчиларнинг 26 фоизи 100 мингдан ортиқ рубль ишлаб топади, 1,1 фоизи - 15 минг рублдан кам. Ненец мухтор округида бу рақамлар 20% ва 2,6%ни ташкил этади.

Москвада 100 мингдан ортиқ рублни ишчиларнинг 18 фоизи ишлаб топади, 15 минг рублдан кам - 3,1 фоиз. Россия пойтахти рейтингда бешинчи ўринни эгаллади.

Энг кам иш ҳақига эга минтақа сифатида Адигея тан олинди. У ерда 100 мингдан ортиқ рублни ишлайдиганларнинг 0,59 фоизи, 15 мингдан камни 37 фоизи олади.

Россияда, умуман олганда, ишчиларнинг 4,39 фоизи 100 минг рублдан юқори иш ҳақига эга, 15 мингдан кам - 20 фоиз. Мамлакатда энг кўп тарқалган иш ҳақи миқдори - ойига 17-44 минг рубль.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид