Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик таэквондочилар халқаро турнирда 45та медал олишди
29 ноябрдан 3 декабргача Беларусь пойтахти Минск шаҳрида таэквондо (ITF) бўйича кадетлар, ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди.
Халқаро турнирда 18 давлатдан келган 2 минг нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Таэквондо ITF ассоциацияси раҳбари Лазиз Ҳасанов раҳбарлик қилди.
Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 53 нафар таэквондочи 18тадан олтин ва бронза, 9 кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.







Маълумот учун, 8-9 декабрь кунлари Тошкентда таэквондо ITF спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бўлиб ўтади, тадбирда Халқаро Таэквондо ITF президенти ҳамда IMGS Бутун жаҳон якка кураш ва жанг санъати президенти иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:07 / 13.04.2026
Тошкентда таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди
18:30 / 11.04.2026
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
08:53 / 13.08.2025
Тўқаев таэквондо бўйича қора камар олди ва тахтани синдирди
15:02 / 30.06.2025