Сирдарё ва Жиззахда беш киши ис газидан заҳарланди
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи уй бекаси Ф.А. уйида иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Жиззах шаҳрида 3 декабрь куни Қалия маҳалласида яшовчи Б.К. уйида табиий газни чала ёниши оқибатида, газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, шу куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи О.Н.ни уйида иситиш печидаги табиий газни чала ёниши оқибатида ўзи ва турмуш ўртоғи Д.Д. ҳамда ўғли газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилганлар.
Барча ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда олти киши ис газидан заҳарланганди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
18:11 / 19.11.2024
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024