Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада бош вазир ва яна 49 вазирнинг ваколатлари тўхтатилди
Шри-Ланка апелляция суди 73 ёшли бош вазир Махинда Ражапакса ва 49 вазирнинг лавозим ваколатларини вақтинчалик тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.
Амалдорлар 12 декабрда суд жараёнига боришлари керак бўлади. Шундан кейин суд Ражапакса ҳукуматининг қонунийлиги бўйича якуний қарор чиқаради.
23 ноябрда апелляция суди 122 депутат, жумладан собиқ бош вазир Ранила Викрамасингхенинг Ражапакса ҳукуматининг қонунийлиги бўйича кассацион шикоятини олган.
Октябрь ўрталарида Шри-Ланки президенти Майтрипала Сирисена Викрамасингхени бош вазир лавозимидан четлатиб, унинг ўрнига ўзининг тарафдори Ражапаксани тайинлаган эди. Ўшандан бери мамлакатда сиёсий инқироз давом этмоқда. 14 ноябрда парламент Ражапаксага ишончсизлик билдиришга овоз берган.
Мавзуга оид
23:56 / 27.04.2026
Шри-Ланкада можаро: 23 роҳиб 110 кг наша контрабандаси учун ҳибсга олинди
20:40 / 05.03.2026
Эрон фрегати чўктирилиши. Камида 87 киши ҳалок бўлган
17:30 / 04.03.2026
АҚШ Шри-Ланка соҳиллари яқинида Эрон кемасига зарба берди (видео)
19:20 / 30.11.2025