Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қирғизистонда автомобиллар йиғишни бошламоқчи
2018 йилнинг 28 ноябридан 1 декабригача Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратов бошчилигидаги делегация Тошкентда амалий ташриф билан бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ташрифнинг асосий мақсади икки мамлакат президентларининг 2017 йилда бўлиб ўтган учрашувлари доирасида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида эришилган ҳукуматлараро келишувлар бажарилишини муҳокама қилиш бўлди.
Шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини илгари суриш масалалари кўтарилди, савдо, транспорт ва саноат соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги техникаси, енгил автомобиллар ва автобусларни йиғиш бўйича лойиҳани муҳокама қилишди. Шунингдек, республика жанубий вилоятларида машина-техника станцияларини яратиш имкониятини кўриб чиқиш ҳамда Бишкек учун йўловчи ташиш бўйича хизматлар тақдим этишда давлат-хусусий шериклик доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларга эришилди.
Қирғизистон делегацияси Made in Uzbekistan биринчи халқаро кўргазма-ярмаркага ташриф буюрди, у ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кенг турлари тақдим этилди.
Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
Шунингдек, таъкидланишича, олий даражадаги учрашув давомида икки давлат раҳбарлари томонидан икки томонлама савдо айланмасини 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026