Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Халқаро БМТ Модели» ва «Ёш делегат» лойиҳалари амалга оширилади
3 декабрь куни «Ёшлар пресс-клуби»да Марказий Осиё минтақавий ваколатхонасидаги БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси, Тошкент Халқаро Вестминстер Университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Саидакбархон Акбаровнинг Kun.uz'га маълум қилишича, бу меморандум Тошкентда "Халқаро БМТ модели" ва "Ёш делегат" лойиҳаларини амалга оширишга ва томонларнинг умумий мақсадлар йўлидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади.
Тадбирда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал, Тошкент Халқаро Вестминстер Университети ректори Комилжон Каримов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари вазифасини бажарувчи Саидакбархон Акбаров ва Ўзбекистон БМТ моделлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Ашита Миттал хоним сўзга чиқиб, 2019 йил март ойида Тошкентдаги БМТ модели халқаро конференциясини ташкил этиш режалаштирилганлигини иштирокчиларга маълум қилди ва ушбу тадбирлар жиноятликнинг олдини олиш ҳамда жиноий адлия бўйича XIII конгрессда қабул қилинган Доҳа декларациясининг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилишига ишонч билдирди.
"Таълим учун адолат" шиори остидаги конференция қатнашчиларни БМТнинг асосий вазифалари ва тамойиллари билан таништириш, уларни дипломатик, етакчилик ва нотиқлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади. Унда 250 нафар ўзбекистонлик ва 250 хорижлик талаба иштирок этади", - дейди Саидакбархон Акбаров.
Тошкент Халқаро Вестминстер Университети ректори – Комилжон Каримовнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда Универститет талабалари расмий конференциянинг веб-сайти timun.org'ни яратиш устида иш олиб боришмоқда. Ушбу веб-сайт Ўзбекистон Республикасида ҳар йили ўтказиладиган БМТ модели конференциялари манбаи бўлади. Конференцияда иштирок этишни истаган Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ва халқаро университетлар талабалари БМТ конференциясининг расмий сайти: mymun.org ва ўз веб-сайти: timun.org орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Конференция учун БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг асосий фаолияти билан боғлиқ қўлланма ишлаб чиқилиб, у "Адолат учун таълим" глобал ташаббуси томонидан қўллаб-қувватланади.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
08:45 / 09.06.2026