Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қора денгизга ҳарбий кема жўнатмоқчи – CNN
Фото: EPA
АҚШ Қора денгизга ҳарбий кема жўнатмоқчи. Бу ҳақда уч америкалик мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали хабар берди. Манбаларнинг фикрича, бундай режалар Россиянинг Керчь бўғозидаги ҳаракатларига жавоб бўлиши мумкин.
АҚШ Қора ва Ўрта ер денгизларини боғловчи Босфор ва Дарданелла бўғозлари орқали ўтиш учун ўз режалари ҳақида Туркияни хабардор қилиши керак. Буни 1936 йилда имзоланган Монтрё конвенцияси талаб қилади. Маълум қилинишича, АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги давлат департаментига бу масала бўйича мурожаат қилган.
Давлат департаментида АҚШ “ўз ҳаракатларини Монтрё конвенциясига мувофиқ амалга ошираётгани” таъкидлаб ўтилган. АҚШ олтинчи флоти қўйилган вазифаларни бажаришга тайёрлигини маълум қилган.
“Биз олтинчи флот жавобгарлиги ҳудудида, жумладан Қора денгиздаги халқаро сув ва ҳаво ҳудудида хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш бўйича операцияларни мунтазам ўтказамиз”, деб айтган олтинчи флот вакили Кайл Рейнс.
25 ноябрда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари Россия чегарасини бузиб, чегарачилар талабларига жавоб бермагани учун экипажлари билан бирга қўлга олинганди.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
08:40 / 05.12.2025